Азамат Абдураимов: Муҳим ғалабани қўлга киритдик

U-16 Осиё чемпионати-2020 саралаши доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Туркманистон билан баҳс олиб борди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов ўйиндан сўнг қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Муҳими – биз бугун ғалаба қозондик, 3 очкони қўлга киритдик. Ҳеч бир ғалабага осонликча эришаётганимиз йўқ. Йигитларимизга мағлуб бўла туриб характер кўрсата олганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Биз уларни жанговар руҳда ўйинга тайёрлашга интилган эдик. Зеро Туркманистон Ҳиндистонга ёки Баҳрайнга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлиши мумкин. Лекин қўшни бўлганимиз сабаб биз билан ўйинда улар сўнгги сонияларгача кураш олиб боришди.

Бугун ўтган сафарги ўйин билан солиштирганда таркибда катта ўзгаришлар қилдик. Бундан кўзланган мақсад ўтган гал майдонга тушмаганларга ўйин амалиёти тақдим этиш ва етакчиларга дам олиш имконини бериш эди. Фақат 3 нафар йигитгина бугун ҳам майдонга тушди. Ҳимоя чизиғини тўла янгиладик. Қолаверса, бизда кичик жароҳатлар ҳам мавжуд, - деди мутахассис.

Азамат Абдураимов
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Реал” Истанбулда ғалабага эришди, “ПСЖ” ҳам уч очкога эга бўлди
01:59
“Реал” ўзида “Осасуна”га имкон қолдирмади
01:54
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси "Пахтакор-79" хотира турнирида иштирок этади
21:24
"Барселона" раҳбарлари Неймар трансфери бўйича Францияга учиб кетишади
07:59