Флорентино Перес Зиданнинг қароридан норози бўлди

"Реал" клуби президенти Флорентино Перес жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданнинг ЕЧЛ биринчи тур "ПСЖ" жамоасига қарши ўйиндан кейин қабул қилган қароридан норози бўлди. Баҳсда мадридликлар 3:0 ҳисобида мағлуб бўлишди.

Mundo Deportivo нашрининг маълумотига кўра, Париждаги ўйиндан кейин франциялик мутахассис ўз шогирдларига дам бериб юборган, 19 сентябрь куни эса машғулот олиб бормаган. Ушбу қарор Флорентино Перес ва клуб раҳбарияти аъзоларида жиддий норозилик пайдо бўлишига олиб келди. Бошлиқлар фикрига кўра, аянчли натижа қайд этилишига сабаб бўлган "Реал" футболчилари бундай "совға"га нолойиқ деб ҳисоблашмоқда.

"Реал" клуби Зиданни бўшатиб юборса, унга 80 млн евро тўлаб беришга мажбур бўлади.

Европа Чемпионлар лигаси Зинедин Зидан ПСЖ Реал Мадрид Флорентино Перес
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Чичарито Ла лигага қайтди
08:00
Месси ва Суарессиз “Барселона” сафарда “Осасуна” билан дуранг ўйнади
21:56
Испания чемпионати, 10-тур. "Атлетико" – "Атлетик" 2:0
07:06
"Валенсия" – "Леганес": Таркиблар!
18:59