Гвардиола марказий ҳимоячилар жароҳати ҳақида: Бу муаммо эмас, бу синов

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоа марказий ҳимоячиларининг жароҳати ҳақида гапириб ўтди.

"Марказий ҳимоячи чизиғида жуда ҳам кўп номзодлар бор, бизда ёшлар бор ва уларга ишонамиз. Уларнинг ўйини бизга манзур келди ва уларга ишонишда давом этамиз.

Биз бу вазиятга муаммо сифатида эмас, балки буни синов тариқасида қабул қиламиз. Агар бу иш берса, нимадур бошқа иш қилиб кўрамиз.

Ўтган йиллари бўлган ишлардан кейин, менинг ушбу жамоадан умуман шубҳам йўқ. Албатта, мағлубиятлар бу синов. Агар бизнинг юта олмайди деб ўйласангиз, бу сизнинг муаммойингиз. Биз қўлимиздан келишини биламиз. Чунки 8 ойда эндигина бир маротаба мағлуб бўлдик", - дейди Гвардиола.

Жон Стоунз ва Эмерик Лапортанинг жароҳати туфайли "Ман Сити"да ягона соғлом номинал марказий ҳимоячи қолган – Николас Отаменди.

Англия чемпионати Манчестер Сити Хосеп Гвардиола
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Атлетико" ёзда "Манчестер Сити"дан ҳимоячи сотиб олмоқчи
20:37
"Рома" қишда Ловренни сотиб олмоқчи
20:01
Sky Sport: Рибери Россия, Голландия ва Арабистондан таклифларни рад этди
12:39
Жиру МЛСда тўп суришни орзу қилмоқда
14:06