Юрген Клопп: "Стэмфорд Бриж"га натижа учун кетмоқдамиз

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп Англия чемпионати 6-тур "Челси" жамоасига қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ҳозир бизда ҳаммаси яхши кетмоқда ва шу вазиятни сақлаб боришимиз керак. Ўйин сифати борасида кўпроқ ютуққа эришмоқчимиз".

Ван Дейкнинг жамоа учун муҳимлиги уни ҳавотир қилаётгани ҳақида

"Ҳозирча йўқ. Бизда 4 та марказий ҳимоячи бор. Ютуққа эришиш учун ҳаммамизга омад керак, бироқ "Ман Сити" ва Лапорт каби вазиятда жуда ҳам ёқимсиз.

Бизда 4 та топ даражадаги марказий ҳимоячи бор. Умид қиламанки, улар бир мавсумга етишади".

"Ливерпуль" клуби 2016 йилнинг сентябрь ойидан буён "Стэмфорд Бриж" стадионида ғалаба қозонмаётгани ҳақида

"Бунга сабаб жамоалар жуда ҳам яхшилигида. Бу яхши хабар эмас, лекин биз буни ўзгартиришга ҳаракат қиламиз. Биз "Челси" клубига натижа учун бормоқдамиз. Бизнинг "Челси"ни енга олмаслигимиз ҳақида ҳеч қаерда ёзилмаган", - дейди Клопп.

Ўқилган: 865
Англия чемпионати Ливерпуль Челси Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича