"Вильярреал" Япония миллий терма жамоаси ҳужумчисини сотиб олмоқчи

"Зальцбург" ҳужумчиси Такуми Минамино фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, "Вильярреал" клуби 24 ёшли япониялик ҳужумчига жиддий қизиқиш билдирмоқда ва қишки трансфер мавсумида уни сотиб олиши мумкин.

Минаминонинг "Зальцбург" билан шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўжалланган. У жорий мавсумда клуб сафида 6та учрашувда 3 маротаба гол урди.

Вильярреал Испания чемпионати Такуми Минамино
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Реал” шу ҳафта янги футболчиларини расман таништиради
18:43
Чичарито Ла лигага қайтди
08:00
“Барселона” 11 йил деганда илк бор Ла Лигани мағлубият билан бошлади
10:45
Усмон Дембеле 2 та ўйинга четлаштирилди
07:35