"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛнинг 6-тури доирасида "Вест Хэм"га қарши баҳс аввалида бир қатор муаммоларга дуч келмоқда.
BBC нашри тарқатган хабарга кўра, Сульшер ушбу ўйинда ҳимоячи Люк Шоу, ярим ҳимоячи Поль Погба ва ҳужумчи Антони Марсьял "қизил иблислар"га ёрдам бера олмайди.
Манбада келтирилишича, ярим ҳимоячи Даниэль Жеймс "Вест Хэм"га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин.