Чемпионлар Лигаси 1-турининг энг яхши футболчиси маълум бўлди

"Залцбург" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Чемпионлар лигаси 1-турининг энг яхши футболчиси деб эълон қилинди.

19 ёшли Холанд "Генк"га қарши кечган ўйинда хет-трикка эришди. Бу ўйинда "Залцбург"нинг 6:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Норвегиялик футболчидан ташқари, "Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген, "ПСЖ"дан Анхель Ди Мария ва "Динамо Загреб" ҳужумчиси Мислав Оршичларнинг номзоди ҳам бор эди.

Ўқилган: 1196
Европа Чемпионлар лигаси Залцбург Эрлинг Холанд

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича