Бугун Суперлиганинг 20-тур учрашувларига старт берилади. Самарқанд, Қўқон ва Термизда ўйинлар бўлиб ўтади

Бугун, Ўзбекистон Суперлигасининг 20-тур учрашувларига старт берилади.

Тур доирасида учта беллашув бугун бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

"Локомотив" меҳмонда "Қўқон-1912"га қарши майдонга тушади. Аввалги турда қўқонликлар 3:0 ҳисобида "Бунёдкор"дан устун келганди ва кўпчиликни диққатини ўзига тортганди. Бу сафарги рақиб Тошкентнинг бошқа бир жамоаси бўлади. "Локомотив" айни вақтда турнир жадвалида 2-ўринни сақлаб қолиш учун курашмоқда.

Иккинчи давранинг 7та ўйинида ютқазган ҳолда мухлисларини ранжитаётган Самарқанднинг "Динамо" клуби уйда "Андижон"га қарши баҳс юритади. Ҳар иккала жамоага ҳам айни вақтда ғалаба жуда зарур. Улар охирги турларда намойиш қилаётган ўйинлари туфайли мухлисларини ранжитмоқда. Айниқса, "Динамо" иккинчи даврага келиб ўзгариб қолди.

19-турда ўз майдонида "Динамо"ни йирик ҳисобда юта олган АГМК клуби бу гал сафарда "Сурхон"га қарши беллашади. Қизиқарли ўйин бўлиши кутилмоқда. Термизликлар мавсумни кучли учликда тугатиш илинжида ҳар бир ўйинга жиддий ёндошмоқда. АГМК эса керагидан ортиқ очколарни йўқотиб бўлди.

Ўзбекистон Суперлигаси, 20-тур

“Динамо” – “Андижон”

Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев, Тимур Гайнуллин, Андрей Цапенко, Аҳмад Эргашев

Назоратчи: Ноил Лутфуллин

Комиссар: Сардор Қудратуллаев

“Қўқон-1912” – “Локомотив”

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Обид Жумаев, Ғайрат Жўраев

Назоратчи: Марат Исмоилов

Комиссар: Эркин Бахтиёров

“Сурхон” – АГМК

Ҳакамлар: Виктор Серазетдинов, Алишер Усмонов, Равиль Шояхмитов, Ҳусан Музаффаров

Назоратчи: Тимур Абдуллаев

Комиссар: Ойбек Юнусов

Ўқилган: 828
АГМК Андижон Динамо Самарқанд Қўқон-1912 Локомотив Сурхон Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича