Асамоа Гьян фаолиятини Ҳиндистонда давом эттиради

Гана миллий терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Асамоа Гьян фаолиятини Ҳиндистон Суперлигасида давом эттиради.

BBC нашри тарқатган хабарга кўра, 33 ёшли Гьян "Норс-Ист Юнайтед" клуби билан шартнома имзолади. Ҳозирча шартноманинг тафсилотлари борасида маълумотлар берилганича йўқ.

Асамоанинг сўнгги жамоаси Туркиянинг "Кайсериспор" клуби бўлган эди ва бу жамоа билан шартномаси поёнига етганидан сўнг у Ҳиндистонга йўл олди.

Ўқилган: 833
Асамоа Гьян Осиё футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича