Лукаку ва Брозович ўртасида можаро юзага келди

Чемпионлар Лигасинининг 1-туридан ўрин олган "Интер" – "Славия" (1:1) жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг "нерадзурри" футболчилари ўртасида келишмовчилик юзага келган.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, ҳужумчи Ромелу Лукаку ўйиндан сўнг кийиниш хонасида жамоадошларини яхши ўйнай олмаётганликда айблаган. Шунингдек, у бош мураббий Антонио Контенинг режасига амал қилишга ундаган.

Бу эса ярим ҳимоячи Марсело Брозовичга ёқмаган ва икки футболчи ўртасида можаро келишиб чиққан. Уларнинг ўзаро урушиб кетишларини, шериклари ажратиб олишган.

Ўқилган: 1106
Европа Чемпионлар лигаси Интер Марсело Брозович Ромелу Лукаку

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича