
France Football нашри 21 октябрь куни "Олтин тўп" совринига даъвогарларни 21 октябрь куни эълон қилади.
Совринни топшириш маросими 2 декабрь куни Париж шаҳридаги Шатле театрида бўлиб ўтади. Маросимда "Челси" клубининг афсонавий собиқ футболчиси Дидье Дрогба иштирок этади.
2 декабрь куни аёллар "Олтин тўпи", 21 ёшдан кичик энг яхши ўйинчи ва янги таъсис этилган энг яхши дарвозабонга Лев Ашин номли соврин ҳам топширилади.