"Аталанта" бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини Европа Чемпионлар лигасининг 1-турида Загребнинг "Динамо" (0:4)га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бундай мағлубиятларни қабул қилиш қийин, аммо улар яхши ўйнади. Мен бундай тарздаги қийин ўйинни ўтказмаган эдик.
Рақиб яхши ҳимояланди, босим ҳам қилишди. Ўйин шиддати ва тезлиги билан мени ҳайратда қолдирди. "Динамо" ажойиб ўйин ўтказди. Бундай тарздаги ўйинлар бизга кўп нарсани ўргатади", - дея Гасперини сўзларидан келтирмоқда УЕФА расмий сайти.