Юртимизда кузнинг салқин ҳавоси кезиб юрган бир паллада, ёзнинг сўнгги ойида футболимизда рўй берган воқеаларни сарҳисоб қиламиз ва ой лауреатларини аниқлаймиз. Аслида, таҳлилимиз нафақат ички мусобақаларимиз, балки хорижий чемпионатлар, аниқроғи, РПЛни ҳам қамраб олади. Зеро, Россияда тўп сураётган легионерларимиздан бирининг ўйинларини ишқибозлар катта қизиқиш билан кузатишмоқда. Ҳамюртимиз эса шунга яраша тўп сурмоқда. Уни маҳаллий мухлису мутахассислар ҳам юксак эътироф этишмоқда. Ўзимизда эса август ойи Суперлига ва Ўзбекистон кубогидаги муросасиз баҳслар билан ёдда қолди. Келинг, энди ой қаҳрамонлари билан танишамиз.

Футболчиларнинг ой давомидаги натижалари

Россия чемпионатида «Ростов» жамоаси пешқадамлар сафида бормоқда ва ушбу натижаларнинг қўлга киритилишида Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг ҳиссаси катта бўлмоқда. Ёдингизда бўлса, «ИнтерФутбол» талқини бўйича аниқланган июль ойи лауреатлари рейтингида ҳам энг юқори поғона ушбу форвардга насиб қилганди. Буни қарангки, Элдор августни янада сермаҳсулроқ ўтказди. 5та ўйинда майдонга тушган голеадор 450 дақиқа тўп сургани ҳолда, рақиблар дарвозасини 4 марта ишғол қилди. «Ростов» устози Шомуродовдан мамнун, мухлислар ҳам. Умид қиламизки, ҳамюртимиз ке-йинги ўйинларни бунданда яхшироқ кайфиятда ўтказиб, РПЛ тўпурарлари пойгасида пешқадамликни сақлаб қолади. Тушунганингиздек, август ойи лауреатлари рўйхатида биринчи ўринни Шомуродовга ажратдик.

Иккинчи поғонадан «Сўғдиёна» ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов жой олди. Coca Cola Суперлига-2019 баҳсларини диққат билан кузатаётганлар Улуғбек Бақоев (ушбу мутахассис ҳақида алоҳида гаплашамиз) бош мураббийлигидаги жиззахликларнинг барқарор ўйинларидан бохабарлар. Очколари жамғармасини анча бойитган «Сўғдиёна» 18-турдан кейин турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. Ушбу натижаларнинг қўлга киритилишида жамоадаги барча футболчиларнинг катта ҳиссаси бор. Улар орасидан Норхоновни танлаб олдик. Бақоев келганидан сўнг ўзгача кайфиятда тўп сураётган ҳужумчи августда ҳам муҳим ўйинларда рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Шоҳруз ой давомида 4та ўйинда майдонга тушиб, 343 дақиқа тўп сурди ва 2та гол муаллифига айланди. Албатта, ҳар қандай эътироф маҳоратли футболчини янги марралар сари руҳлантириши, унга тегишли тарзда мотивация тақдим этишига шубҳа йўқ.

Бир пайтлари ажойиб голлари билан мухлисларни хушнуд этган, аммо кейинчалик ўйинини йўқотиб қўйган Игорь Сергеевнинг ишлари яна юришиб кетди. «Пахтакор» ҳозир энг яқин таъқибчиларини жуда катта фарқ билан ортда қолдирмоқда, Ўзбекистон кубоги ва Лига кубогида курашни давом эттирмоқда. Футболчиларнинг кайфиятлари аъло, жумладан, Сергеевники ҳам. Истеъдодли ҳужумчи августда жами тўртта расмий ўйинда майдонга тушди ва 339 дақиқа тўп сургани ҳолда 4та гол муаллифига айланди. Айниқса, мамлакат кубоги чорак финалида «Сурхон» дарвозасига киритган тўплари «Пахтакор» учун жуда фойдали бўлди ва «шерлар» кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилишди. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда рейтингнинг учинчи поғонасини  Игорга ажратдик.

Шу ўринда «Пахтакор»нинг яна бир футболчиси Драган Чераннинг ҳам барқарор ўйинини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимиз. Сербиялик форвард деярли ҳар бир учрашувда голлар урмоқда, шерикларини самарали узатмалар билан таъминламоқда. Шунингдек, август ойида яхши ўйин намойиш этганлар орасида Остон Ўрунов («Локомотив»), Санжар Қодирқулов («Бунёдкор»), Санжар Рашидов («Сўғдиёна»), Ҳумоюн Муртазоев («Насаф») кабилар ҳам бор.

Энди эътиборингизни ойнинг энг яхши мураббийлари рўйхатига қаратамиз.

Мавсумга ўта мураккаб аҳволда кириб келган «Бунёдкор» бугун Суперлига турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Жамоанинг Россия чемпионатида «Ростов» жамоаси пешқадамлар сафида бормоқда ва ушбу натижаларнинг қўлга киритилишида Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг ҳиссаси катта бўлмоқда. Ёдингизда бўлса, «ИнтерФутбол» талқини бўйича аниқланган июль ойи лауреатлари рейтингида ҳам энг юқори поғона ушбу форвардга насиб қилганди. Буни қарангки, Элдор августни янада сермаҳсулроқ ўтказди. 5та ўйинда майдонга тушган голеадор 450 дақиқа тўп сургани ҳолда, рақиблар дарвозасини 4 марта ишғол қилди. «Ростов» устози Шомуродовдан мамнун, мухлислар ҳам. Умид қиламизки, ҳамюртимиз ке-йинги ўйинларни бунданда яхшироқ кайфиятда ўтказиб, РПЛ тўпурарлари пойгасида пешқадамликни сақлаб қолади. Тушунганингиздек, август ойи лауреатлари рўйхатида биринчи ўринни Шомуродовга ажратдик.

Иккинчи поғонадан «Сўғдиёна» ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов жой олди. Coca Cola Суперлига-2019 баҳсларини диққат билан кузатаётганлар Улуғбек Бақоев (ушбу мутахассис ҳақида алоҳида гаплашамиз) бош мураббийлигидаги жиззахликларнинг барқарор ўйинларидан бохабарлар. Очколари жамғармасини анча бойитган «Сўғдиёна» 18-турдан кейин турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди. Ушбу натижаларнинг қўлга киритилишида жамоадаги барча футболчиларнинг катта ҳиссаси бор. Улар орасидан Норхоновни танлаб олдик. Бақоев келганидан сўнг ўзгача кайфиятда тўп сураётган ҳужумчи августда ҳам муҳим ўйинларда рақиблар дарвозасини ишғол қилди. Шоҳруз ой давомида 4та ўйинда майдонга тушиб, 343 дақиқа тўп сурди ва 2та гол муаллифига айланди. Албатта, ҳар қандай эътироф маҳоратли футболчини янги марралар сари руҳлантириши, унга тегишли тарзда мотивация тақдим этишига шубҳа йўқ.

Бир пайтлари ажойиб голлари билан мухлисларни хушнуд этган, аммо кейинчалик ўйинини йўқотиб қўйган Игорь Сергеевнинг ишлари яна юришиб кетди. «Пахтакор» ҳозир энг яқин таъқибчиларини жуда катта фарқ билан ортда қолдирмоқда, Ўзбекистон кубоги ва Лига кубогида курашни давом эттирмоқда. Футболчиларнинг кайфиятлари аъло, жумладан, Сергеевники ҳам. Истеъдодли ҳужумчи августда жами тўртта расмий ўйинда майдонга тушди ва 339 дақиқа тўп сургани ҳолда 4та гол муаллифига айланди. Айниқса, мамлакат кубоги чорак финалида «Сурхон» дарвозасига киритган тўплари «Пахтакор» учун жуда фойдали бўлди ва «шерлар» кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилишди. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда рейтингнинг учинчи поғонасини  Игорга ажратдик.

Шу ўринда «Пахтакор»нинг яна бир футболчиси Драган Чераннинг ҳам барқарор ўйинини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимиз. Сербиялик форвард деярли ҳар бир учрашувда голлар урмоқда, шерикларини самарали узатмалар билан таъминламоқда. Шунингдек, август ойида яхши ўйин намойиш этганлар орасида Остон Ўрунов («Локомотив»), Санжар Қодирқулов («Бунёдкор»), Санжар Рашидов («Сўғдиёна»), Ҳумоюн Муртазоев («Насаф») кабилар ҳам бор.

Энди эътиборингизни ойнинг энг яхши мураббийлари рўйхатига қаратамиз.

Мавсумга ўта мураккаб аҳволда кириб келган «Бунёдкор» бугун Суперлига турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. Жамоанинг Ўзбекистон кубогидаги ишлари ҳам чаккимас. Чорак финалда «Сўғдиёна» майдонидан ғалаба (2:1) билан қайтган «қалдирғочлар» уларга ҳеч қандай муаммо хавф туғдира олмаслигини яна бир карра исботлашди. Албатта, кўрсаткичларнинг бундай ижобий тус олишида жамоа устози Вадим Абрамовнинг улуши салмоқли. «Бунёдкор» ўйинида мураббий имзоси яққол сезилмоқда, таркиб ёш бўлишига қарамай, футболчилар майдонда жуда эркин ҳаракат қилишмоқда. Бундан кўринадики, Абрамов шогирдларини руҳлантириб, уларга тўғри муносабатда бўляпти. Шу боис, август ойи лауреатлари рўйхатининг мураббийларга аталган қисмида биринчи ўринни Вадим Карленовичга ажратдик.

Иккинчи ўринда - Улуғбек Бақоев. Ўтмишнинг энг ёрқин ҳужумчиларидан бири бўлган мутахассиснинг мураббийликдаги ишлари ҳам чакки кетмаяпти. Ўз вақтида «Бухоро» билан яхши натижаларга эришган Бақоев энди «Сўғдиёна»ни янги марралар сари дадил бошламоқда. Ёдингизда бўлса, жиззахликлар унинг ташрифидан аввал мураккаб аҳволга тушиб қолишганди, аммо ушбу мутахассис вазиятни ўз вақтида ўнглай олди. Хусусан, август ойида ҳам унинг шогирдлари муносиб тарзда тўп суриб, ФИФА кунлари муносабати билан юзага келган танаффусга 4-ўринда йўл олишди. Мақтовга лойиқ натижа, чунки «Сўғдиёна» айни пайт таркиб бўйича ўзидан кучлироқ бўлган жамоаларни турнир жадвалида ортда қолдирмоқда. Ушбу натижалар учун жиззахлик мухлислар Бақоевдан миннатдорлар, унинг ҳозирги кўрсаткичларни янада яхшилай олишига тўлиқ ишонишади.

Суперлигада юқори ўринлар учун курашаётган яна бир ёш жамоа мураббийи ҳам ой лауреатлари рўйхатидан жой олди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари кўрсатаётган ўйин кўпчиликка манзур бўлмоқда: шиддат бор, комбинацион ҳаракатлар ҳам маромида. Айниқса, «аждарлар»нинг Ўзбекистон кубоги навбатдаги босқичида Наманганга сафар уюштириб, кўп минг сонли мухлислар қаршисида «Навбаҳор»ни таслим этиб, кейинги раунд масаласини ижобий ҳал қилишгани таҳсинга сазовор. Ўша баҳсда ҳам «Насаф» кўрсатган ўйинга астойдил эътибор қаратилса, учрашувни мураббий ютгани ойдинлашади: айнан унинг кўрсатмалари ва танлаган тактикаси қийин рақиб устидан ютуқни олиб келди. Албатта, шогирдлари ҳам унинг айтганларини тўғри бажариб, ғалабага муносиб улуш қўшишди. Шундай экан, Бердиев энг яхшилар рейтингининг юқори поғоналаридан жой олишга ҳақли.

«ИнтерФутбол» талқини бўйича аниқланадиган лауретлар рейтингининг умумий натижаларига эътибор қаратсак, футболчилар жадвалида Жалолиддин Машарипов 14 очко билан анча олдинлаб кетган. Жорий мавсумни барқарор ўтказаётган Драган Черан ва Элдор Шомуродовлар ҳисобида эса 10тадан очко бор. Кучли бешликка Шоҳруз Норхонов (6) ва Ҳумоюн Муртазоев (5) якун ясаб беришган.

Мураббийларнинг умумий рейтингида эса «Пахтакор» устози Шота Арвеладзе пешқадамликни ҳамон сақлаб турибди. «Насаф» ва «Бунёдкор» бош мураббийлари Рўзиқул Бердиев ҳамда Вадим Абрамов ҳисобида эса 14тадан очко мавжуд. 4-ўринни жами 13 очко тўплаган Улуғбек Бақоев эгаллаб турибди. Таъкидлаш жоизки, мураббийлар рўйхатидаги қолган мутахассислар катта фарқ билан ортда боришмоқда. «Аутсайдерлар» орасида энг кўп очко олгани Андрей Фёдоров (3) бўлиб турибди.

Футболчилар

Август

1. Элдор Шомуродов («Ростов», Россия)

2. Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна»)

3. Игорь Сергеев («Пахтакор»)

МУРАББИЙЛАР

Август

1. Вадим Абрамов («Бунёдкор»)

2. Улуғбек Бақоев («Сўғдиёна»)

3. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)


Давоми бор. Ушбу мақолани тўлиқ ҳолда www.iff.uz  сайтида ўқийсиз...