Сарри: Биз стандарт вазиятларга кўпроқ эътибор қилишимиз лозим

"Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри Чемпионлар Лигасининг 1-туридан ўрин олган "Атлетико" (2:2)га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйлашимча, биз яхши ўйнадик. Натижа эса биз кутганчалик бўлгани йўқ. Ҳамма нарса бизнинг қўлимизда деб ўйладик ва катта хатога йўл қўйдик.

Бизнинг асосий муаммомиз шуки, стандарт вазиятларга кўпроқ эътибор қилишимиз лозим. Айнан шу камчиликимиз устида ишлаймиз. Биз яхши ишлаяпмиз ва буни кўрсатаётган ўйинларимиз орқали кўриш мумкин.

Тўғри, ўйинимизда баъзи камчиликлар ҳам йўқ эмас. Хатолар бор, буларни бартараф қилишимиз лозим", - дея Сарри сўзларидан келтирмоқда УЕФА расмий сайти.

 

Европа Чемпионлар лигаси Маурицио Сарри Ювентус
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Кейлор Навас: Умид қиламанки, мени Мадридда илиқ кутиб олишади
05:36
Почеттино ЕЧЛ финали ҳақида: Ҳиссиётларини яхши бошқарадиган жамоа ғалаба қозонади
00:17
Оле-Гуннар Сульшер: Биз сафарда "Ювентус" ва "ПСЖ"ни ютганмиз, "Барса"ни ҳам енга оламиз
08:32
ЕЧЛ. Ярим финал жуфтликлари маълум
02:25