Бензема ЕЧЛда энг кўп ўйин ўтказган франциялик футболчига айланди

"Реал Мадрид" жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема Европа Чемпионлар лигасининг 1-турида "ПСЖ" (0:3)га қарши учрашувда майдонга тушди.

Бу эса Карим Бенземанинг ушбу мусобақадаги 113-ўйинига айланди.

Шу тариқа, Бензема Чемпионлар лигасида энг кўп ўйинда қатнашган франциялик футболчи мақомига эришди.

Бундан олдинги рекорд кўрсаткич "Арсенал" ва "Барселона"да тўп сурган ҳужумчи Тьерри Анрига тегишли эди.

Ўқилган: 1926
Европа Чемпионлар лигаси Карим Бензема Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича