Хави Европа Чемпионлар лигаси ғолиблигига даъвогар учта жамоа номини айтиб ўтди

"Барселона" клуби собиқ футболчиси, ҳозирда "Ал-Садд" бош мураббийи Хави Европа Чемпионлар лигасида ғолиб бўлиши мумкин бўлган жамоаларни санаб ўтди.

"Менга "Барселона" клубидан ташқари ушбу мавсум менга "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" жамоалари ёқмоқда. Биз "Ливерпуль"нинг ЕЧЛда ғолиб бўлиши учун барча нарсага эга эканлигини биламиз. Бу жуда ҳам кучли жамоа.

"Сити"га келадиган бўлсак, Англия чемпионатидаги сўнгги иккита совриндан кейин, ўйлайманки, Пеп учун ушбу мавсум ЕЧЛдаги ғалаба асосий мақсад бўлади.

Кейин нима бўлишини билмайсан албатта, лекин шу учта жамоанинг шижоатида ғолиблик руҳи бор", - дейди Хави.

Барселона Европа Чемпионлар лигаси Ливерпуль Манчестер Сити Хави
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон - Фаластин: Либосларнинг ранглари танланди
12:02
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси "Пахтакор-79" хотира турнирида иштирок этади
21:24
Бугун "Насаф" Навоийда меҳмон бўлса, АГМК ўз майдонида "Динамо"ни қабул қилади
12:41
Евро-2020 саралаши. Украина битта кам бўлиб, Португалияни енгди
07:04