2021 йили Европа чемпионлар лигасининг финал баҳси Санкт-Петербург шаҳридаги "Газпром Арена" стадионида бўлади.
УЕФА президенти Александр Чеферин келаси ҳафта сешанба куни қўмитанинг йиғилишида расман шуни эълон қилади. Бу ҳақида Sky Sports нашри маълумот бермоқда.
Шу билан бирга 2022 йилги финал Мюнхенда, 2023 йили эса ҳал қилувчи баҳс Лондондаги "Уэмбли" стадионида бўлиши айтилади.
"Газпром Арена" стадиони "Зенит" клубининг уй стадиони ҳисобланади ва ўз бағрига 68 минг мухлисни сиғдиради.
УЕФА кейинги ҳафта ЕЧЛ 2020/21 финал ўйини қаерда бўлишини эълон қилади
Ўқилган: 1625