Карло Анчелотти: Клопп Неаполдаги мағлубиятлардан кейин ЕЧЛни қўлга киритади. Мен уни тинчлантириб қўйдим

"Наполи" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқич "Ливерпуль" жамоасига қарши ўйиндан кейин Юрген Клопп билан суҳбати ҳақида айтиб ўтди.

"Мен унга тушкунликка тушмасликни айтдим, чунки у бу ерда ютқазиб якунда ЕЧЛда зафар қучмоқда. Мен уни тинчлантирдим.

Мен жамоамнинг ўзига ва ўз даражасига ишонишини истайман. Бизнинг устунлик бизда бўлмаган вазиятдаги ўйинимиз ҳақиқатдан ҳам менга ёқди.

Льоренте бизга кўмак берди. Ўйинчилар чарчашди ва биринчи голни узун узатмадан кейин киритишди, бундай усул бизга ҳос эмас, бироқ вақти-вақти билан ўйнаб туриш керак. Ушбу жамоа ҳамма нарса қилишни билиши керак.

Биз кучли футболчиларни таклиф қилганмиз ва улар жамоа даражасини оширди. Уларда бизга олдин етишмаган сифатлар мавжуд.

Мен уларнинг иштиёқини сақлаб қолишим керак ва бу оддий иш эмас, айниқса УЕФАнинг заҳирадаги ўйинчилар сони борасидаги қоидалари билан. Футболчиларни трибунага юбориш осон иш эмас", - дейди Анчелотти.

Европа Чемпионлар лигаси Карло Анчелотти Ливерпуль Наполи Юрген Клопп
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Тоттенхем" футболчиси фаолиятини Бельгияда давом эттириши мумкин
08:50
“Барселона” етакчиси жароҳат олди
17:56
"Арсенал" ва "МЮ" Рабьо учун курашади
14:24
"Барселона" клубининг "Леванте"га қарши учрашув учун қайдномаси эълон қилинди
09:01