Криштиану Роналду: Мессидан ўзиб кетиш учун 6, 7 ёки 8та "Олтин тўп" олиш керак

"Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду "Барселона" футболчиси Лионель Мессидан ўзиб кетиш истаги борлигини билдирди.

"Олтин тўплар". Мен шуни истар эдим ва ўйлайманки, бунга лойиқман. Месси – ажойиб ўйинчи, у футбол тарихидан ўрин олди, мен ундан ўзиб кетиш учун 6, 7 ёки 8та "Олтин тўп" қўлга киритишим керак бўлади.

Амалга оширган ва қилаётган ишларимни инобатга олсак, мен футбол тарихига кирдим. Бутун даврнинг энг зўр футболчиларидан бири бўлиб футбол тарихидан қолишимни биламан", - дейди Роналду.

Роналду ва Месси фаолияти давомида 5 мартадан "Олтин тўп"ни қўлга киритган.

Ўқилган: 1612
Барселона Криштиану Роналду Лионель Месси Олтин тўп Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича