Уго Льорис келажакда фаолиятини АҚШда давом эттиради

Лондоннинг "Тоттенхем" клуби дарвозабони Уго Льориснинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида ўз якунига етади. Франциялик посбон жамоа билан шартномасини узайтирмаслиги ҳақида гапирди.

"Ўз фаолиятимни "Тоттенхем"да якунлайман деб ўйламайман. Менда клуб учун бир неча йил ўйнаш имконияти бор, бундан максимал даражада фойдаланмоқчиман. Кейин, янги нарсаларни синаб кўришга қарши

эмасман. Балки, Қўшма Штатларда ўйнарман", - дейди Льорис France Football нашрига.

Ўқилган: 19909
Шимолий Америка чемпионатлари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича