"Интер" қишда "Фиорентина" ҳужумчисини сотиб олмоқчи

"Фиорентина" ҳужумчиси Федерико Кьеза қишки трансферлар мавсумида "Интер"га кўчиб ўтиши мумкин.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, "Интер"нинг қишки трансфер мавсумидаги асосий мақсади Кьеза бўлиб турибди.

"Интер" бош директори Жузеппе Маротта 21 ёшли ҳужумчи борасида "Фиорентина клуби президенти билан музокараларга киришган.

Маълумот учун, ёзги трансфер мавсумида "Ювентус" ва "Интер" Кьеза борасида "Фиорентина" билан музокаралар олиб борган. Бироқ томонлар ўзаро келиша олишмаганди.

Ўқилган: 1475
Интер Трансферлар Федерико Кьеза Фиорентина

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича