ОЧЛ. "Ал-Ҳилол" кейинги босқичга йўлланма олди, Аҳмедовсиз ўйнаган "Шанхай СИПГ" жамоаси мусобақа билан хайрлашди

Осиё Чемпионлар лигасининг чорак финалидан ўрин олган иккита учрашув бўлиб ўтди.

Дастлаб "Урава Редз" клуби ўз майдонида "Шанхай СИПГ" билан баҳс юритди. Учрашув 1:1 ҳисобида якун топди. Бу жамоаларнинг илк ўйинида 2:2 натижаси қайд этилганди. Сафарда урилган голлар эвазига японияликлар Одил Аҳмедов тўп сураётган "Шанхай СИПГ" клубини мусобақадан чиқариб юборди. Эътиборлиси шундаки, бу ўйинда шанхайликларнинг икки етакчилари - Халк ва Одил Аҳмедов қайдномадан ҳам жой олмади.

Иккинчи ўйин Саудия Арабистонининг икки грандлари - "Ал-Ҳилол" ва "Ал-Иттиход" ўртасида кечди. Илк ўйин 0:0 ҳисобида тугаган эди. "Ал-Ҳилол" эса жавоб учрашувида ирода намойиш қила олди. Ҳисобда ортда қолаётган мезбонлар, якунда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финалга йўлланма олди.

Эндиликда "Ас-Садд" - "Ал-Хилол" ярим финалда ўзаро тўқнаш келади.

ОЧЛ, чорак финал

"Урава Редз" - "Шанхай СИПГ" - 1:1

Голлар: Ян Жунлинг (39, автогол) - Ванг Шенчао (60

"Ал-Ҳилол" - "Ал-Иттиход" - 3:1

Голлар: Каррилло (44), Ал-Доссари (48), Жовинко (79) - Ал-Сахави (10)

Ал-Ҳилол Осиё Чемпионлар лигаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Ал Аҳли" – "Пахтакор" 2:1. Мезбонларга ғалаба келтирган гол!
03:38
ОЧЛ, 6-тур. Бугун “Пахтакор” ҳал қилувчи баҳсда майдонга тушади
09:25
ОЧЛ-2019. Бугун 3-тур старт олади
09:10
ОЧЛ. "Урава Ред" иккинчи ўйинда ҳам "Гуанчжоу"ни мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди
14:36