"Реал" жамоасига қарши ўйинни "ПСЖ" кучли ҳужум учлигисиз ўтказади

Европа чемпионлар лигасининг 1-турида "ПСЖ" клуби ўз майдонида "Реал" футболчиларини қабул қилади.

Marca нашрининг маълумотига кўра, парижликлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе ва Эдинсон Кавани ушбу учрашувни жароҳат туфайли ўтказиб юборишади. Франциялик футболчи август ойининг охирида Франция чемпиоанати "Тулуза" жамоасига қарши ўйинда жароҳатланган эди. Ўтган ҳафта Килиан якка тартибдаги машғулотларни бошлаб юборди.

Кавани ҳам шу ўйинда оёғини шикастлаб олган эди ва ҳали ҳам тўлиқ тиклангани йўқ.

Неймар эса ушбу баҳсни дисквалификация туфайли ўтказиб юборишга мажбур. Футболчи ўтган мавсум ЕЧЛ "Манчестер Юнайтед" жамоасига қарши ўйиндан кейинги фикрлари учун жазоланган эди.

"ПСЖ" - "Реал" учрашуви 18 сентябрь куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.

Европа Чемпионлар лигаси Килиан Мбаппе Неймар ПСЖ Реал Мадрид Эдинсон Кавани
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Реал” президенти Роналдуни туғилган куни билан табриклади
12:48
Кейн АПЛда 200 та ўйинда 136 та гол урди
07:44
Погбадан ирқчилик қарши чора
00:38
Райан Гиггз: Сульшерга вақт керак
13:45