Давид Бекхэм клуби Месси билан музокара ўтказмаган

"Интер" Майами клуби вакиллари "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессининг отаси Хорхе Месси билан алоқага чиқмаган. Бу ҳақида Goal.com нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ, клуб хўжайини Давид Бекхэм жамоанинг спорт директори Пол Макдонни Мессининг отаси билан музокаралар олиб бориш учун Лондонга юборилгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, клуб келаси йилдан MLS чемпионатида ўз юришлларини бошлайди. Луис Суарес ва Эдинсон Каваниларнинг мазкур жамоа сафига қўшилиши ҳақида ҳам маълумотлар бор.

Ўқилган: 20373
Шимолий Америка чемпионатлари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича