Франция чемпионати. "Марсель" ирода намойиш қилиб "Монако"ни мағлубиятга учратди

Франция чемпионатининг 5-турида "Монако" жамоаси ўз майдонида "Марсель"ни қабул қилди.

Баҳс 4:3 ҳисобида "Марсель" жамоасининг ғалабаси билан якун топди.

Эътиборлиси шундаки, мезбонлар иккита тўп фарқи билан ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлса-да, кейинчалик "Марсель" жамоаси ирода намойиш қилган ҳолда ғалабани илиб кетди.

Шу тариқа, "Монако"нинг ғалабасиз серияси давом этмоқда.

Франция чемпионати, 5-тур

Монако – Марсель 3:4

Голлар: Бен-Йеддер (17 пенальти, 26), Бальде Кейта (75) – Бенедетто (38, 66), Жермен (41), Пайет (61).

Монако: Лекомт, Марипан, Агиляр, Глик, Балло-Туре, Бакайоко, Головин (Бальде Кейта, 69), Фабрегас (Адриен Силва, 69), Желсон Мартинш, Бен-Йеддер (Огюстен, 56), Слимани. 

Марсель: Манданда, Сарр, Альваро Гонсалес, Камара, Амави, Пайет, Сансон (Ронжье, 79), Стротман, Лопес, Бенедетто (Чалета-Цар, 90+3), Жермен (Радоньич, 90+1).

Ўқилган: 2204
Марсель Монако Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича