Вадим Абрамов: Қўқонликлар бугун яхши ўйин намойиш этишди

Coca Cola Суперлигаси 19-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Бунёдкор” устози Вадим Абрамов иштирок этди.

–  Ўйин биз учун омадсиз бошланди. Кутилмаганда тезкор гол ўтказиб юбордик. Биринчи бўлимнинг қолган қисмида вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдик. Бироқ вазиятлардан фойдалана олмадик. Қўқонликлар иккинчи бўлимда юқори савияда ўтказишди.  Футболчиларим икккинчи голни ҳам тушунарсиз холатда ўтказиб юборишди. Учинчи гол эса пенальтидан киритилди, у вазиятни ёзувини кўрсам бирон фикр билдиришим мумкин. Негадир, шогирдларим бугунги ўйинга тайёр эмасдек туюлишди.  Уларни танимай қолдим. Қўқонликлар бугун яхши ўйин намойиш этишди.

Терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти юқори деб ўйлайман. Биринчи ўйиндан кейин хулоса чиқаришга эрта.

Ўқилган: 875
Бунёдкор Вадим Абрамов Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича