“Арсенал” икки тўп фарқи билан олдинда бора туриб ғалабани қўлдан чиқарди

Англия чемпионатининг 5-туридан ўрин олган “Уотфорд” – “Арсенал” учрашуви ўз якунига етди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида лондонликлар устунликка эга бўлишди ва буни ҳисобда акс эттира олишди. 21-дақиқада Пьер-Эмерик Обамеянг меҳмонларниолдинга олиб чиққан бўлса, 32-дақиқада габонлик футболчи дублини нишонлади.

Танаффусдан кейин “Арсенал” футболчилари бироз бўшашишди ва бундан рақиб унумли фойдланди. 53-дақиқада лондонликлар ҳимоясида юзага келган ҳатодан Клеверли унумли фойдаланиб ҳисобни қисқартирди.

81-дақиқада Перейра пенальтини аниқ бажариб мувозанатни тиклади. Қолган вақтда мезбонларда ян абир қатор имкониятлар юзага келди. Бироқ ўйин сўнггига қадар ҳисоб ўзгармади.

АПЛ, 5-тур

Уотфорд – Арсенал 2:2 (0:2, 2:0)

Голлар: 0:1 – 21 Обамеянг, 0:2 – 32 Обамеянг, 1:2 – 53 Клеверли, 2:2 – 81, пенальти Перейра.

Уотфорд – Фостер, Доусон, Фемения, Холебас (Янмат, 78), Кабаселе, Капу, Дукуре, Хьюз (Перейра, 63), Клеверли, Грэй (Сарр, 54), Деулофеу.

Арсенал – Лено, Давид Луиз, Колашинац, Папастатопулос, Мэйтленд-Найлз, Себальос (Уиллок, 60), Озил (Нелсон, 71), Джака, Гендузи (Торрейра, 67), Пепе, Обамеянг.

Огоҳлантришлар: Колашинац (43), Холебас (45), Гендузи (45), Фемения (56), Лено (76), Капу (90).

Ўқилган: 1458
Англия чемпионати Арсенал Уотфорд

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича