“Бунёдкор” Қўқонда йирик мағлубиятни қабул қилиб олди

Ўзбекистон чемпионатининг 19-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Бунёдкор” учрашуви ўз якунига етди. Қўқонда бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ Авазхон Маматхўжаев майдон эгаларини олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим дебютида Шаҳбоз Эркинов жамоасининг иккинчи голини урди

60-дақиқада Мурод Холмуҳаммедов пенальтини аниқ бажариб ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа, қўқонликлар очколарини 20 тага етакзиб олган ҳолда 9-ўринга кўтарилиб олди.

Суперлига, 19-тур

“Қўқон-1912” – “Бунёдкор” 3:0 (1:0, 2:0)

Голлар: Авазхон Маматхўжаев, 4 (1:0), Шахбоз Эркинов, 54 (2:0), Мурод Холмуҳаммедов, 60 пенальти (3:0).

Бунёдкор Қўқон-1912 Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Самвел Бабаян: Бугун ғалаба учун ўйнадик
01:10
"Сўғдиёна" – "Қўқон-1912" учрашувида жанговар дуранг қайд этилди
21:31
"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05
"АГМК" – "Бунёдкор" 0:1
16:26