Лэмпард: Бу рақиб устидан ғалаба қозониш муҳим эди

"Челси" бош мураббийи Френк Лэмпард АПЛнинг 5-турида "Вулверхэмптон" (5:2)га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Натижадан жуда хурсандман. Биз аввалги ўйинларда ўзимиз истаган нарсаларга эриша олмадик, бироқ "Вулверхэмптон" устидан ғалаба қозониш муҳим эди. Биз шундай кайфиятда олдинга қадам ташлашимиз лозим.

Мен барча ёш футболчилар учун хурсандман. Хусусан, Томори учун. У ўз устида жуда кўп ишлади. Шу ўринда Абрахам ва Маунтни ҳам таъкидлаб ўтган бўлардим. Йигитлар клубни қанчалик яхши кўришларини исботлади", - дея Лэмпард сўзларидан келтирмоқда BBC.

 

Ўқилган: 1751
Англия чемпионати Фрэнк Лэмпард Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича