Рўзиқул Бердиев: Дуранг бизни қониқтирмас эди

“Қизилқум” – “Насаф” (0:0) учрашувдан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Рўзиқул БЕРДИЕВ ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-Бугун икки хил таймга гувоҳ бўлдик. Биринчи таймда “Қизилқум” устунлик қилиб турганди. Улар бир киши кам бўлиб қолгач, иккинчи бўлимда тўлиқ устунлик қилдик. Лекин рақиб дарвозаси олдида йигирмага яқин хавфли вазиятларни яратдик, зарбалар бердик. Баъзида омадимиз келмаган бўлса, айрим вазиятларда дарвозабон яхши ҳаракат қилди. 

Мезбонлар бир киши кам бўлиб қолишгач, асосий эътиборни ҳимояга қаратишди. Ўйлашимча, улар энг тўғри йўлни танлашди. Чунки 10 киши бўлиб қолиб бир очкони қўлга киритиш “Қизилқум” учун муҳим эди. Бу дуранг бизни қониқтирмайди. Чунки сафарда тўп тепсакда, бир бўлим рақибдан бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилиб, гол ура олмадик. Ўйин охиридаги вазият? Ҳа, биз шундай бўлишини сезгандик. Рақиб асосий эътиборни ҳимояга қаратиб, ўйин охирида қарши ҳужумда гол уриб кетиши мумкин эди. Ўша вазиятда Мухторов қўпол хатога йўл қўйди. Лекин бахтимизга дарвозабонимиз жамоани муқаррар голдан сақлаб, бизни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Насаф Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Вадим Абрамов: Тошкент жамоалари ҳамиша ўзаро шундай муросасиз ўйин ўтказишади
23:03
Назорат учрашуви. АГМК - "Рубин" - 7:0
12:12
"Насаф" ва "Андижон" иккинчи даврани қандай бошлади?
15:42
“Динамо” - “Навбаҳор”: Превью
07:15