"Ювентес" клуби ҳужумчиси Марио Манжукич фаолиятини MLS чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақида La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда. 33 ёшли ҳужумчи бу мавсум бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмади. "Фиорентина" билан учрашув қайдномасига ҳам киритилмади.
Манжукичда "Лос-Анжелес" клубидан таклиф бор. Хорватиялик ҳужумчи уни қабул қилиш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, Марио "Кекса синьора" шарафини 2015 йилдан бери ҳимоя қилади.
Марио Манжукич океанортига кетади
Ўқилган: 2240