Испания чемпионатининг 4-туридан ўрин олган “Барселона” – “Валенсия” учрашуви ўз якунига етди. “Камп Ноу”да бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар йириқ ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ 16 ёшли Ансу Фати Френки де Йонгнинг узатмасидан кейин каталонларни олдинга олиб чиқди. Орадан кўп ўтмай де Йонг ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди, унга пасни Фати узатиб берди.

27-дақиқада Кевин Гамейро ҳисобни қисқартиришга эришди. Иккинчи бўлим дебютида Антуан Гриманнинг зарбасини Яспер Силлессен бартараф этди, бироқ қайтган тўпни Херард Пике бўш қолган дарвозага жойлаб қўйди. 61-дақиқада Луис Суарес захирадан тушибоқ илк зарбасини голга айлантирди.

82-дақиқада Суарес жамоасининг узоқ давом этган комбинациясини гол билан якунлади. Ҳакам томнидан қўшиб берилган вақтда Макси Гомес валенсияликларнинг иккинчи голини урди.

Шу тариқа, “Барселона” очколарини 7тага етказиб олди ва тўртинчи ўринга кўтарилди.

Ла Лига, 4-тур

Барселона – Валенсия 5:2 (2:1, 3:1)

Голлар: 1:0 – 2 Фати, 2:0 – 7 де Йонг, 2:1 – 27 Гамейро, 3:1 – 51 Пике, 4:1 – 61 Суарес, 5:1 – 82 Суарес, 5:2 – 90 Макси Гомес.

Барселона – тер Стеген, Пике, Семеду, Лангле, Альба, Бускетс, Артур (Видаль, 73), Фати (Суарес, 60), де Йонг (Ракитич, 70), Карлес Перес, Гризманн.

Валенсия – Силлессен, Гайя, Габриэл Паулиста, Гарай, Васс, Парехо, Коклен, Ферран Торрес (Ли Кан Ин, 67), Гедеш (Черышев, 67), Родриго (Макси Гомес, 72), Гамейро.

Огоҳлантиришлар: Родриго (31), Альба (53), Ли Кан Ин (69), Макси Гомес (78), Черишев (84).

***

Френки де Йонгнинг голини томоша қилинг: