“Бавария” марказий учрашувда “Лейпциг” билан дуранг қайд этди

Германия чемпионатининг 4-туридан ўрин олган “РБ Лейпциг” – “Бавария” учрашуви ўз якунига етди. Лейпцигда бўлиб ўтган баҳсда дуранг натижа қайд этилди.

Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ Роберт Левандовски мюнхенликларни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда мезбонлар Эмил Форсбергнинг пегальтидан урган голи эвазига мувозанатни тиклашди.

Иккинчи бўлимда икки жамоада ҳам бир қатор қулай имкониятлар юзага келди, бироқ ҳеч бир жамоа улардан самара чиқара олмади.

Шу тариқа, “буқалар” 10 очко билан пешқадамликни сақлаб қолишди. “Бавария” эса улардан икки очкога ортда қолмоқда.

Бундеслига, 4-тур

РБ Лейпциг – Бавария 1:1 (1:1, 0:0)

Голлар: 0:1 – 3 Левандовски, 1:1 – 45+2, пенальти Форсберг.

РБ Лейпциг – Гулачи, Хальстенберг, Орбан, Конате, Клостерманн (Демме, 46), Форсберг (Нкунку, 69), Лаймер, Забитцер, Мукиеле, Вернер, Поульсен (Матеус Кунья, 81).

Бавария – Нойер, Киммих, Павар, Люка Эрнандес, Боатенг, Гнабри (Дэвис, 62), Алькантара (Коутиньо, 88), Коман, Зюле, Левандовски, Мюллер (Толиссо, 63).

Огоҳлантиришлар: Левандовски (26), Хальстенберг (26), Боатенг (57), Нкунку (78), Лаймер (80), Забитцер (90).

Бавария Германия чемпионати РБ Лейпциг
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Румменигге Гвардиолага жавоб қайтарди
14:40
"Бавария"нинг иқтидорли футболчиси Францияда тўп суриши мумкин
23:17
Левандовски “Бавария” билан янги шартнома имзолайди
13:43
"Бавария" клуби Перишични ижарага олади
09:08