“Атлетико” сафарда “Реал Сосьедад”га мағлуб бўлди

Испания чемпионатининг 4-туридан ўрин олган “Реал Сосьедад” – “Атлетико” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Аноэта” стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 58-дақиқасида Мартин Эдегор мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 61-дақиқада Начо Монреаль ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа, Диего Симеоне шогирдларининг ушбу мавсумдаги ғалабали сериясига нуқта қўйилди.

Ла Лига, 4-тур

Реал Сосьедад – Атлетико 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 58 Эдегор, 2:0 – 61 Монреаль.

Реал Сосьедад – Мойя, Монреаль, Льоренте, Сальдуа, Элустондо, Эдегор, Мерино (Сурутуса, 83), Ойарсабаль, Субельдия, Порту (Янузай, 83), Исак (Виллиан Жозе, 73).

Атлетико – Облак (Адан, 66), Хименес, Савич, Лоди, Триппьер, Лемар (Льоренте, 46), Сауль, Витоло, Коке, Жоау Феликс (Корреа, 57), Диего Коста.

Огоҳлантиришлар: Субельдия (45), Триппьер (51), Льоренте (60), Диего Коста (69).

Ўқилган: 1022
Атлетико М Испания чемпионати Реал Сосьедад

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича