АГМК ўз майдонида "Динамо"дан устун келди, "Насаф" эса сафарда "Қизилқум" қаршилигини енга олмади

Ўзбекистон Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган иккита учрашув поёнига етди.

Олмалиқ шаҳрида АГМК клуби "Динамо"ни қабул қилди. Баҳс 3:1 ҳисобида Миржалол Қосимов шогирдларининг ғалабаси билан якунланди. 6-дақиқада Элгужа Григалашвили учрашувдаги ҳисобни очди, - 1:0.

Иккинчи бўлимнинг 65-дақиқасида эса Элгужа яна бир маротаба ўзини кўрсатди. Жарима зарбасидан сўнг грузиялик футболчи рақиб дарвозасини ишғол қилди. Орадан кўп вақт ўтмай, захирадан сафга қўшилган Жасур Ҳакимовнинг голи билан тугади, - 3:0.

87-дақиқада эса Амиржон Сафаров чиройли тарзда Суҳроб Султонов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди ва орадаги фарқни қисқартирди, - 3:1. Шу тариқа, ўйин 3:1 ҳисобида АГМК клубининг ғалабаси билан якунланди.

Навоийда кечган "Қизилқум" ва "Насаф" баҳси ҳам тенг курашлар остида бошланди. Бироқ ҳар иккала жамоада ҳам гол киритиш учун вазиятлар бўлганига қарамай, тўп киритиш бирорта жамоага насиб қилгани йўқ. Натижада, ўйин 0:0 ҳисобида якун топди. 

Ўзбекистон Суперлигаси, 19-тур

АГМК - "Динамо" - 3:1

Голлар: Элгужа Григалашвили (6,65), Жасур Ҳакимов (73) - Амиржон Сафаров (87)

"Қизилқум" - "Насаф" - 0:0

АГМК Динамо Самарқанд Қизилқум Насаф Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Вадим Абрамов: Тошкент жамоалари ҳамиша ўзаро шундай муросасиз ўйин ўтказишади
23:03
"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05
"АГМК" – "Бунёдкор" 0:1
16:26
Андрей Канчельскис: Жамоамдан у қадар мамнун эмасман
20:25