“Ювентус” Флоренцияда очко йўқотди

Италия чемпионатининг 3-туридан ўрин олган “Фиорентина” – “Ювентус” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Флоренцияда бўлиб ўтган ўйинда дуранг натижа қайд этилди.

Биринчи бўлим тенг кураш остида кечди, туринликлар танаффусга қадар иккита мажбурий ўзгариш қилишга мажбур бўлишди.

Иккинчи бўлимда бироз жонланган туринликлар, ўйиндаги устунликни ҳисобда акс эттира олишмади ва дарвозалар дахлсиз қолди.

Шу тариқа, Маурицио Сарри шогирдлари мавсумда илк бор очко йўқотган бўлса, Винчецо Монтелла жамоаси илк очкони қўлга киритди.

А Серия, 3-тур

Фиорентина – Ювентус 0:0 (0:0, 0:0)

Фиорентина – Дронговски, Далберт, Миленкович, Пеццелья (Чеккерини, 83), Лирола, Бадель, Пульгар, Рибери (Боатенг, 69), Кастровилли (Журковски, 89), Кьеза, Касерес.

Ювентус – Шченсни, Данило (Куадрадо, 62), Алекс Сандро, Бонуччи, де Лигт, Матюиди, Пьянич (Бентанкур, 44), Хедира, Дуглас Коста (Бернардески, 8), Роналду, Игуаин.

Огоҳлантиришлар: Касерес (10), Пьянич (14), Кьеза (36), де Лигт (46), Кастровилли (77), Бентанкур (82).

Ўқилган: 2176
Италия чемпионати Фиорентина Ювентус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича