"Валсения" клуби собиқ бош мураббийи Марселино Гарсия Тогаль ўзининг бўшатиб юборилгани ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Бўшатиб юборилганимнинг асосий сабаби менинг Испания Кубогидаги қозонган ғалаба бўлганлигига ишонаман.
Мавсум давомида биз тўғри ва баъзида шаъма билан кубокдаги юришимизни тўхтатиш тўғрисидаги хабарлар (раҳбариятдан) олганмиз. Мухлислар эса соврин ва футболчиларимиз учун курашни исташар эди. Мураббийлар жамоаси ҳам курашиш ва соврин ютишни истади.
Раҳбарият нима сабабдан бизнинг ғалабамизни истамаётганини айтишмади. Балким, бу иккинчи даражали мусобақа ва асосий мақсадимиз - ЕЧЛсаралаши йўлида қоқилишимиз мумкинлидадир. Ғалаба менинг бўшитиб юборилишим сабаби бўлди.
Биз Испания кубогидаги ғалабадан кейин клуб эгасидан табриклар эшитмадик. Раҳбар билан учрашиш учун Сингапурга борганимда мени ЕЧЛга йўлланма олганимиз учун қутлашди, кубок учун эса йўқ.
"Валенсия" клубида мураббийларга қийин. Мухлислар мени илиқ кутиб олгани менга омадли келди.
Икки йилдан кейин ҳам яна шундай илиқ муносабат билан клубни тарк этаётганимдан фахрланаман, мен буни унутмайман. "Валенсия" клубида жуда ҳам бахтли эдим ва ажойиб дамларни ҳис қилдим", - дейди Марселино.
Марселино: Мени Испания Кубогидаги ғалаба туфайли бўшатиб юборишди
Ўқилган: 2371