“Реал” Мадридда “Леванте”ни қийинчилик билан мағлуб этди

Испания чемпионатининг 4-туридан ўрин олган “Реал” – “Леванте” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Сантьяго Бернабеу”да кечган баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувни майдон эгалари кетма-кет ҳужумлар билан бошлашди ва бу 25-дақиқага келиб ўз самарасини берди: Карим Бензема ўзининг аниқ зарбаси билан ҳисобни очди. 31-дақиқада Бензема ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида Каземиро жамоасининг чиройли комбинациясини гол билан якунлади. Иккинчи бўлим деютида Борха Майорал собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилган ҳолда ҳисобни қисқартирди.

Шундан кейин мадридликлар яна босимни кучайтиришди, бироқ гол уриш яна меҳмонларга насиб этди. Бу сафар мадридликлар тарбияланувчиси Мелеро “Леванте”нинг иккинчи голини урди.

Ўйин якунланиши арафасида меҳмонлар қатор ҳужумларни ташкил қилишди, Тибо Куртуа бир нечта вазиятда “Реал”ни голлардан қутқариб қолди.

Шу тариқа, “Реал” очколарини 8 тага етказиб олган ҳолда иккинчи ўринга кўтарилди.

Ла Лига, 4-тур

Реал Мадрид – Леванте 3:2 (3:0, 0:2)

Голлар: 1:0 – 25 Бензема, 2:0 – 31 Бензема, 3:0 – 40 Каземиро, 3:1 – 49 Майораль, 3:2 – 75 Мелеро.

Реал Мадрид – Куртуа, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос (Милитао, 60), Васкес, Каземиро (Азар, 60), Кроос, Хамес, Винисиус Жуниор, Бензема (Йович, 83).

Леванте – Фернандес, Дуарте (Мелеро, 68), Везу, Клерк, Мирамон, Рочина (Рохер Марти, 68), Кампанья, Вукчевич (Барди, 56), Постиго, Майораль, Моралес.

Огоҳлантиришлар: Каземиро (28), Васкес (40), Везу (80), Клерк (90).

Ўқилган: 2534
Испания чемпионати Леванте Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича