Бугун "Насаф" Навоийда меҳмон бўлса, АГМК ўз майдонида "Динамо"ни қабул қилади

Бугун, Coca Cola Суперлигасининг 19-тур учрашувлари давом эттирилади.

Навоий шаҳрида "Қизилқум" жамоаси Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф"ни қабул қилади. Айни вақтда турнир жадвалида 3-ўрин учун курашаётган "Насаф" жамоаси аввалги турларда йўқотилган очколардан етарлича хулоса чиқармаган. "Қўқон-1912" майдонида ютқазилган ўйиндан сўнг "аждарлар"ни Навоийда ҳам ўта қийин ўйин кутмоқда. Маълумки, "Қизилқум" уйда кечадиган баҳсларда хавфли рақибга айланади.

Бироқ "Қизилқум" - "Насаф"нинг ўзаро учрашувлар тарихига қаралса, устунлик меҳмонларда эканлигини кўриш мумкин. Бугун, "Насаф" меҳмонда ғалаба қозона оладими ёки "Қизилқум" омадсиз ўйинларига чек қўя оладими, буни 18:30дан бошланадиган баҳсда билиб оламиз.

Яна бир учрашув Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтади. Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК клуби "Динамо"ни қабул қилади. Самарқандликлар иккинчи даврани жуда ҳам бўш бошлади. "Динамо" иккинчи даврада ҳали ғалаба қозона олгани йўқ. На ўз майдонида, на меҳмондаги ўйинларда самарқандликларнинг омади юришмаяпти. 

Ўз навбатида АГМКда ҳам шундай вазият. Давралар оралиғида таркибни янада кучайтира олган АГМК ғалаба қозона олмаяпти. Ўзаро учрашувлар тарихига қаралса, мезбонларда кичик устунлик бор. Қолаверса, Қосимов - Файзиев ўртасида бўладиган кичик қарама-қаршилик қизиқарли ўтиши табиий.

Ўзбекистон Суперлигаси, 19-тур

18:30. "Қизилқум" - "Насаф"

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Руслан Серазетдинов, Равиль Шояхметов, Раҳимбек Каримов.
Назоратчи: Ғайрат Каримов.
Комиссар: Алишер Файзиев.

18:30. АГМК - "Динамо"

Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Ришат Нугманов, Равшан Абдивоҳидов.

Назоратчи: Султон Зайлобиддинов.
Комиссар: Эркин Бахтиёров.

АГМК Динамо Самарқанд Қизилқум Насаф Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эртадан Тошкентда йиғин бошлайди
17:25
"Ювентус" Пауло Дибала билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилиб кўради
16:55
Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси CAFA U-23 Women’s Championship-2019 ғолиблигини қўлга киритди
17:44
“GSB Bangkok Cup”: Ўзбекистон U19 Таиландни мағлуб этди ва 3-ўринни эгаллади
18:04