Франция чемпионати. "Лилль"дан ғалаба, "Лион"дан эса дуранг

Франция чемпионатининг 5-тур учрашувлари старт олди.

"Лилль" клуби бу турда ўз майдонида "Анже"ни қабул қилди. Баҳс 2:1 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якун топди.

"Лион" эса меҳмонда "Амьен" билан куч синашди. Баҳс 2:2 ҳисобида дуранг натижа билан якунланди. "Лион" сафида Муссо Дембеле дублга эришган бўлса, сўнгги дақиқаларда Матье Бодмернинг киритган голи "Амьен"га дуранг келтирди.

Франция чемпионати, 5-тур

"Лилль" - "Анже" - 2:1

Голлар: Осимхен (39), Луис Араужо (53) - Баокен (87)

"Амьен" - "Лион" - 2:2

Голлар: Жалле (7), Бодмер (90) - Дембеле (9, 34)

Ўқилган: 1677
Лилль Лион Франция чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича