Фалькаонинг голи "Галатасарой"га ғалаба келтирди

Туркия чемпионатининг 4-турида "Галатасарой" жамоаси ўз майдонида "Қосимпошо"га қарши баҳс юритди.

Учрашувда колумбиялик ҳужумчи Радамель Фалькао дебютини ўтказди. Эътиборлиси шундаки, Фалькао 38-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди ва жамоасига ғалаба келтирди.

Ушбу ғалабадан сўнг "Галатасарой" 4-турдан сўнг 7 очко билан турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилиб олди.

Туркия Суперлигаси, 4-тур

"Галатасарой" - "Қосимпошо" - 1:0

Гол: Фалькао (38)

Ўқилган: 794
Галатасарой Радамель Фалькао Туркия чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича