
Ўзбекистон миллий терма жамоси бош мураббийи Эктор Купер яқин соатлар ичида ўз лавозимидан озод этилади. Бу ҳақида UFF.uz сайтига ишончли манбалардан хабар келиб тушган.
Кутилишича, унинг ўрнини Вадим Абрамов эгаллайди. Айни пайтда шартноманинг ташкилий жиҳатлари ўрганилмоқда.
Таниқли собиқ футболчи Темур Кападзе бош мураббий Абрамовга ёрдамчи этиб тайинланиши кутилмоқда.
UFF.uz сайтини кузатиб бориб, яқин вақт ичида расман хабар берилади.