"Реал" клуби собиқ футболчиси: Ван Дейк энг яхшиси эмас

Голландия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Рафаэль ван дер Варт "Ливерпуль" клуби ҳимоячиси Виржил ван Дейк ҳақида ноодатий фикр билдирди.

"Ван Дейк ажралиб туради, лекин у жаҳоннинг энг яхши футболчиси эмас. Лионель Месси ва Криштиану Роналду дунёнинг энг яхши футболчиларидир. Ҳимоячиларни ҳужумчилар билан таққослаш мумкин эмас", -дейди

ван дер Варт Голландиянинг маҳаллий нашрларидан бирига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Рафаэл 2008-2010 йилларда Мадриднинг "Реал" клуби шарафини ҳам ҳимоя қилганди.

Ўқилган: 1519
Виржил ван Дейк Голландия термаси Реал Мадрид

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича