Бен-Арфа собиқ жамоасига ўтишга яқин турибди

"Ренн"нинг соиқ ярим ҳимоячиси Хатем Бен-Арфа фаолиятини "Марсель" клубида давом эттириши мумкин, дея хабар тарқатмоқда Le Parisien нашри.

Манбада келтирилишича, "Марсель" жамоа етакчиси Флориан Товеннинг жиддий жароҳат олиб сафдан чиққанлиги боис, Бен-Арфа билан музокараларга киришган. Айни вақтда 32 ёшли хавбек эркин агент сифатида ўзига янги жамоа изламоқда. Томонлар тез орада футболчининг трансферини эълон қилишлари кутилмоқда.

Маълумот учун, Бен-Арфа 2008-2010 йилларда "Марсель" клубида фаолият олиб борган ва 91та учрашувда 15та гол ва 12та голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 1814
Марсель Франция чемпионати Хатем Бен-Арфа

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича