“Реал”нинг уй стадионида теннис учрашуви ўтказилиши мумкин

“Реал” клуби Рафаэл Надал ва Рожер Федерер ўртaсидаги кўргазмали учрашувни ўтказмоқчи.

Афсонавий теннисчилар ўртасидаги баҳс 80 минг сиғимга эга “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтади. Агар бу рўй берса, у ҳолда энг кўп томошабин йиққан теннис учрашувига айланади.

ABC нашрининг хабар қилишича, мадридликлар директорлар кенгаши бу масалани муҳокама қилган. Учрашув қачон ўтказлиши номаълум. Катта эҳтимол билан бу Федерер фаолиятини якунлагандан кейин юз беради.

Ўқилган: 1013
Реал Мадрид Теннис

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича