Қувайт миллий терма жамоаси бош мураббийсиз қолди

Қувайт миллий терма жамоаси бош мураббийи Ромео Йозак истеъфога чиқарилди, дея хабар бермоқда мамлакат футбол федерацияси матбуот хизмати.

Манбада келтирилишича, Қувайт терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичининг Осиё минтақаси 2-турида Австралия (0:3)га ўз майдонида ютқазиб қўйди. Ушбу ўйиндан сўнг Йозакга чиқиш эшиклари кўрсатилган.

46 ёшли мутахассис ўтган йилнинг июль ойларидан буён терма жамоа бошқариб келаётган эди. Аввалроқ у "Динамо Загреб", "Легия" ва Ливия терма жамоаларида фаолият олиб борган.

Маълумот учун, Қувайт миллий терма жамоаси айни вақтда ФИФА рейтингида 156-ўринни банд этган.

Ўқилган: 2230
Қувайт термаси Осиё футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича