"Қўқон-1912" Фарғонада "Бунёдкор"га қарши учрашувга тайёргарликни олиб бормоқда

Кеча Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоасига қарши ҳалқаро ўртоқлик ўйинини ўтказган "Қўқон-1912" футболчилари, кечанинг ўзида Фарғона шаҳрига етиб келишган.

Азиз Тўхтабоев шогирдлари "Бунёдкор" билан бўладиган ўйинга тайёргарликни шу ерда давом эттиришади.

"Шунқорлар"нинг "қалдирғочларга" қарши, Coca cola суперлигасининг 19-туридан ўрин олган ўйини, 15 сентябрь куни Қўқондаги "Марказий" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 16-15да старт олади.

"Қўқон-1912" ҳамда "Бунёдкор" жамоаларининг 21 ёшгача бўлган футболчилари эса, 14 сентябрь куни Яйпандаги "Ўзбекистон" стадионида ўзаро куч синашадилар. Бу учрашув соат 15-00да бошланади.

Бунёдкор Қўқон-1912 Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Вадим Абрамов: Тошкент жамоалари ҳамиша ўзаро шундай муросасиз ўйин ўтказишади
23:03
"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05
"АГМК" – "Бунёдкор" 0:1
16:26
Андрей Канчельскис: Жамоамдан у қадар мамнун эмасман
20:25