"Милан" собиқ ҳимоячиси ҳам Қатардан тушган таклифни рад қилди

"Милан"нинг собиқ ҳимоячиси Иньяцио Абате Қатар чемпионатида тўп суришни истамади, дея хабар бермоқда журналист Николо Скира.

Скира берган хабарда, Қатарнинг "Ал-Гарафа" клуби Абатега йилига 2,2 миллион евро маош бермоқчи эди. Бироқ футболчи фаолиятини Европада давом эттирмоқчи.

32 ёшли Абате айни вақтда эркин агент мақомида ўзига янги жамоа изламоқда.

Ўқилган: 726
Ал-Гарафа Иньяцио Абате Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича