CAFA U-15 Girls Championship-2019 мусобақаси олдидан жамоалар расмийлари иштирокида йиғилиш ўтказилди

Биласиз, эртадан пойтахтимизда Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан ўтказилувчи “CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақаси старт олади. Мазкур турнирда 15 ёшгача бўлган қизлардан иборат 4 та юрт терма жамоалари иштирок этишади.

“CAFA U-15 Girls Championship-2019” мусобақасида Ўзбекистон, Эрон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Бугун ушбу турнир олдидан жамоалар расмийлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда ЎФА Бош котиби Аваз Максумов, мусобақага Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан бош координатор сифатида тайинланган Илдар Гарифулин, жамоалар менежерлари ҳамда маҳаллий ташкилий қўмита вакиллари қатнашишди. Йиғилишда мусобақа доирасидаги ўйинларнинг ташкилий масалалари муҳокама этилди.
 
Эслатиб ўтамиз, турнир эртага старт олади.

Аёллар футболи
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Фарҳод Абдуллаев U-20 Жаҳон чемпионатидан ўрин олган Италия - Эквадор учрашувида ишлайди
17:32
КХДР устидан қозонилган ғалабада мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта
11:27
«Футбол дўстлик учун"-2019: Ўзбекистонлик ёш футболчилар Гиннес рекордини ўрнатишда иштирок этишади
13:26
Олий лигани Суперлигага айлантирган ЎзПФЛнинг фаолияти ҳақида икки оғиз
03:42