“Манчестер Сити” клуби жамоани тарк этган футболчи шарафига ҳайкал ўрнатади

“Манчестер Сити” клуби “Этиҳад Стэдиум” ўйингоҳида жамоанинг собиқ ҳимоячиси Венсан Компанининг ҳайкалини ўрнатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида жамоа президенти Халдун Аль-Муборак маълумот берди.

“Венсан - жамоа тарихидаги алоҳида шахс. У нафақат майдонда илҳомлантирувчи ва қатъий етакчи, балки ажойиб элчиҳамдир. Келажак мухлислари уни АПЛ тарихидаги энг муҳим шахслардан бири сифатида эсга олишади”, - дейди Аль-Муборак.

Эслатиб ўтамиз, Компани клубдаги 11 йиллик фаолиятидан кейин, 2019 йилнинг ёзида “Манчестер Сити”ни тарк этди. У “шаҳарликлар” тарикибида 360 ўйин ўтказиб, 20 гол ураган ва 11 бор жамоадошларига шундай имкониятни яратиб берганди. Бельгиялик футболчи клуб билан 4 марта Англия чемпиони ва Лига кубоги соҳибига айланган, 2 мартадан мамлакат кубоги ва суперкубогини қўлга киритган.

Ўтган мавсум “Манчестер Сити” клуби барча ички мусобақаларда ғалаба қозонгач, Венсан Компанинг Бельгиянинг «Андерлехт» клубига ўтиб кетганди.

Ўқилган: 1262
Англия чемпионати Винсент Компани Манчестер Сити

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича